Россиялик тадбиркор, USM Yoldings асосчиси Алишер Усмонов «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига 50 млн доллар миқдорида хайрия ажратди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақда Наманганда вилоят фаоллари, вазирлик ва маҳкамалар раҳбарлари, оқсқоллар, тадбиркорлар ва ёшлар иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.

«Усмонов Алишер Бурхонович «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича қуйидагиларни таклиф қилди: «Агар рухсат берсангиз, жаноб президент, мен Наманган вилоятида «Обод қишлоқ» дастурига 50 млн доллар ажратишни хоҳлайман. Мен бу маблағларни ҳар бир туманга 20−25 млрд сўмдан ажратишни хоҳлашимни айтдим. Очиқ айтаман, бу пуллар Тошкентга кели тушди. Бу ваъда эмас, у нақд пуллар жўнатди», — деди давлат раҳбари «Ўзбекистон 24» телеканали тасвирга олган лавҳада.

Президент ноёб лойиҳалар сифатида Наманганда Алишер Усмонов номидаги халқаро бизнес маркази ва бизнес мактабини очишни таклиф қилди.

«Биз тадбиркорлик ҳақида гапирамиз. Ҳамма ҳам тадбиркор бўла олмайди, ўргатиш керак. Наманганда туғилган ва бутун дунёга танилган тадбиркор бўлиш — бу, балки, Наманган суви ва ҳавоси, Наманган халқининг юксан ҳурмат-эҳтироми ва меҳнати натижасидир», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари тоғли Нанай қишлоғида санатория-соғломлаштириш мажмуаси қурилиши ҳақида қарор қабул қилинганини ҳам маълум қилди. Нанайда рекреацион зоналар ташкил этилиши тўғрисида президент 2018 йил май ойида Наманган вилоятига ташрифи вақтида ҳам айтиб ўтган эди.