Бош прокуратура матбуот хизмати Тошкентдаги Юнусобод тумани 11-мавзе Янгишаҳар кўчасида жойлашган «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубида юз берган пичоқбозлик юзасидан баёнот берди.

2019 йил 24 февраль куни соат 23:30 ларда Ш.Қ., З.А., Д.Х. ва У.А. Юнусобод тумани 11-мавзе Янгишаҳар кўчасида жойлашган «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубга келиб, М.Т. ва А.Т., Ш. К. ва Ф.Ю.лар Д.А. билан ўзаро оғзаки келишмовчилик сабаб, М.Т. ва Д.А. ушбу тунги клубдан чиқиш эшиги олдидаги йўлакка чиқишиб, бир-бирларини ура бошлайди.

Клуб кириш эшиги олдида бўлган ва ушбу ҳолатни кўрган Д.А.нинг таниши Ж.Т. ушбу келишмовчиликка аралашганлиги ва М.Т.ни қўллари билан урганидан сўнг унинг таниши А.Т. хам ушбу жанжалга аралашиб, юқоридаги шахслар билан муштлашиб уришганлиги натижасида, Д.А.нинг кучи етмаганлиги сабабли, шимининг чўнтагида бўлган ёғоч дастали кичик ошхона пичоғи билан дастлаб, М.М.Турғуновнинг орт томонидан чап курак қисмига уриб тан жароҳати етказиб, Н.Н.нинг чап кўкрак соҳасини шу пичоқ билан кесиб юбориб, сўнг А.Т.нинг қорин соҳасига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 25.02.2019 йилда Юнусобод тумани ИИБ ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Д.А. ва Ж.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича 26.02.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к» банди билан Д.А. ва Ж.Т.га айб эълон қилиниб, шу кунда қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинланган.

Ҳозирда жинояти иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Умумий ҳисобда 13 нафар бола бўлган. Жанжалда қатнашганларнинг 5 нафари ЖИДУ талабаси бўлиб, уларнинг 3 нафари пичоқдан зарар кўрган. Айбланувчиларнинг икки нафари ҳеч қаерда ишламайди, бир нафари муқаддам судланган. Жароҳатланган талабаларнинг икки нафарининг ҳолати ўртача баҳоланмоқда», — дейилади «Газета.uz"га Бош прокуратурадан берилган хабарда.