2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги (Россия) бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир чоғида дипломатик ваколатхона жойлашган бино олдида Ўзбекистон байроғи кўтарилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси манзили: 690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўчаси, 46-уй, телефон рақами +7−423−260−48−00. Иш вақти: душанба, чоршанба, жума кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача.

Маросимда Приморе ўлкаси вице-губернатори Константин Богданенко иштирок этди. У билан савдо-иқтисодий, туризм ва бошқа соҳаларда Озбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида музокаралар ўтказилди.

Шу куннинг ўзида Приморе ўлкаси маъмурияти биносида бош консулхонанинг расмий очилиш тадбирларида иштирок этган ишбилармон доиралар ва сайёҳлик компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Уларга мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва туристик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.