Мусобақада қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари баҳсларнинг дастлабки кунида 5 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Никита Рафалович (-74 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Қизлардан Светлана Осипова (+73 кг) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Чарос Қаюмова финалгача етиб бориб (-53 кг) кумуш медалга эга чиқди. Мадина Маннопова (-49 кг) ва Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медали соҳибасига айланди.

Мусобақа давом этмоқда. Мазкур турнир ниҳоясига етгач таэквондочилар Эроннинг ўзида «Fajr Open» рейтинг мусобақасида иштирок этади.