2019 йил 26 февраль куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Бунёдкор маҳалласи Узумзор кўчасида яшовчи Р.Т. уйи омборхонасида беркитиб сақлаётган 13 кг. 16 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.