Олий Мажлис Сенати ўн саккизинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев инвестиця лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

«2019 йилги инвестиция дастури асосида барча манбалар ҳисобидан 112,2 триллион сўмликдан зиёд ёки 2018 йилга нисбатан 16 фоиз кўп инвестицияларни ўзлаштириш мўлжалланмоқда.

Мазкур капитал қўйилмаларининг 34 триллион сўмликдан кўпроғи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Қолаверса, мамлакатимиз йил бошидаёқ ушбу йўналиш даги оламшумул ютуққа эришиб, ўзининг молиявий тарихидаги янги саҳифасини очди: 13 февраль куни Ўзбекистон илк бор 1 миллиард долларлик давлат облигацияларини Лондон фонд биржасига муваффақиятли жойлаштирди.

Натижада мамлакатимизнинг давлат халқаро евробондларига талаб 8 миллиард доллардан ошиб кетди", — деди Ниғматилла Йўлдошев.