Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистонга психотроп дори воситаларини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

«Сариосиё» чегара божхона постида фуқаро У.М. бошқарувида бўлган «МАН» русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс «Баклосан» номли 3500 дона психотроп таблеткаларни ноқонуний олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.