Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштириш ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қонун 9 моддадан иборат бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2 та конституциявий қонун ва 4 та қонуннинг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.

Жумладан, мазкур ҳужжат билан давлат ҳокимияти органларининг жавобгарлиги кучаяди, ҳукумат аъзоларининг парламент олдидаги масъулиятини янада оширади. Бу эса ижро ва қонунчилик ҳокимияти ўртасида «манфаатлар мувозанатини сақлаш» тамойилини амалда таъминлашга хизмат қилади.