Чоршанба куни Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги зиддиятлар туфайли Мумбай, Деҳли, Сингапур ва Бангкокдан Тошкентга амалга оширилган Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейслари Тошкент вақти билан 00:30 га қадар кечиктирилди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати Telegram-каналида хабар қилди.

Маршрутлар ўзгаргани туфайли парвозлар вақти ҳам узайди. Парвозлар вақтини Тошкент аэропортидан ёки авиакомпания сайтидан аниқлаштириб олиш мумкин.

Аввалроқ компания Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро сабабли Ҳиндистон, Покистон ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари шаҳарларига авиақатновлар жадвалига ўзгартишлар киритилиши мумкинлигини эълон қилган эди.

Кеча эрталаб Uzbekistan Airways компаниясининг Тошкент-Амритсар рейси самолёти Покистон ва Ҳиндистон устида nранзит парвозлар ёпилгани сабабли учиш пунктига қайтган эди.