2019 йил давомида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройларига 200 тадан зиёд янги автобуслар келтирилиши режалаштирилган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 28 февраль куни шундан 30 та катта сиғимдаги «МАN» русумли автобуслар олиб келинди.

Келтирилаётган автобуслар йўловчи оқими, шунингдек, аҳоли талабидан келиб чиқиб йўналишларга бириктирилади. Шу тариқа ҳаракат таркиби янгиланиб боради.