«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Наврўз байрами нишонланадиган 21−24 март кунларида ички рейсларга чегирмалар жорий этилишини эълон қилди.

Қуйидаги шахсларга байрам чегирмалари тақдим этилади:

  • Пенсионерлар, ногиронлар, 1941−1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар- 50 фоиз;
  • мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей ва ОТМлар талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, СДҚ, ДБҚ ва бошқа маҳкамалар тизимидаги махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари (гувоҳномалар тақдим этилганда) — 15 фоиз;
  • Оилалар (икки кишидан — эр ва хотин, эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача болалари; 18 ёшгача фарзанди билан ота ёки она, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда) — 15 фоиз;
  • Жамоалар (4 ва ундан ортиқ киши) — 15 фоиз.

Afrosiyob тезюрар электропоездларининг барча тоифадаги йўловчиларига 10 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.