Ҳукуматнинг 2019 йил 25 февралдаги қарори билан Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, хорижий фуқароларга кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақ оширилган миқдорда бозор нархларидан келиб чиқиб тўланади.

Оширилган нархлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан белгиланади.

Илгари ушбу нарх умумий белгиланган нархлардан 20 фоизга оширилган ҳолда белгиланган эди.