Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 февралдаги қарорига биноан Тешаев Шуҳрат Журоқулович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида Тешаев пахтачилик, ғаллачилик, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва қишлоқ хўжалигининг сув учун эҳтиёжларини таҳлил қилиш масалари билан шуғулланади.

Тешаев Шуҳрат Тошкент давлат аграр университети битирувчиси, маълумот бўйича олим-агроном.

Тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Бундан аввал Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бош директорининг ўринбосари, «Пахта» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб фаолият юритган.