24 февраль куни Инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти (ИҲХЖ, Германия) бош котиби лавозимида фаолият кўрсатган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Марат Заҳидов 78 ёшда Исроилда вафот этди.

ТИВ матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси маълумотига таъниб у мазкур мамлакатга тиббий кўрикдан ўтиш учун келганини хабар қилди.

«Элчихона консуллик бўлими томонидан ташкилий ва юридик масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилди. Исроил ҳукуматининг рухсати ва қариндошларининг розилиги билан марҳум М.Заҳидовнинг жасади „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпаниясининг навбатдаги рейсида Тошкентга юборилади», — дейилади хабарда.