2019 йилнинг 27 февралида Жакарта шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Розуқулов Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари уюшмаси (АСEАН) бош котиби Дато Лим Жок Хойга ишонч ёрлиғини топширди ва уни ушбу ассоциациясида Ўзбекистоннинг элчиси этиб тасдиқлади.

Учрашув давомидабош котиб ўзининг Ўзбекистоннинг комплекс ривожланиш жараёнини қизиқиш билан кузатиб бораётганлигини таъкидлади.

Жаноб Дато Лим Жок Хой 19−20 февраль кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби жаноб Владимир Норовнинг Жакартага қилган ташрифини алоҳида таъкидлаб ўтди. Унда АСEАН ва ШҲТ ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини шунингдек ушбу ташкилотга аъзо малакатларнинг ўзаро муносабатларини янада мустаҳкамлаш тўғрисида музокаралар олиб бордилар.

Ўзбекистон ва АСEАН ташкилотининг ҳамкорлиги ва мавжуд халқаро ташаббусларни ҳисобга олган ҳолда, бош котиб Ўзбекистоннинг уюшмага аъзо мамлакатлар билан транспорт, савдо ва инвестицион алоқаларини кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Шунингдек, бу жараён Ўзбекистон АСЕАН ўртасида ўзаро савдо-сотиқ кўламини кенгайтириш имконини беради.

Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси (АСEАН) Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган 10 давлат (Бруней, Ветнам, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Малайзия, Мянма, Сингапур, Таиланд, Филиппин)нинг минтақавий ҳукуматлараро ташкилоти бўлиб, 1967 йил 8 августда Бангкокда «Бангкок декларацияси"ни имзолаш орқали ташкил этилган.

2018 йил якунида ташкилотга аъзо давлатларнинг аҳолиси 651 миллион кишидан ошди, ЯИМ 3 триллион доллардан, ташқи савдо айланмаси эса 2,3 триллион доллардан ошган.