Жорий йил баҳорида Тошкентда 410 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш режалаштирилмоқда, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Каштан, дуб, эман, лола дарахти, софора, буталардан — форзиция, япон беҳиси, магнолия, сурия атиргули ва йил давомида навбатма-навбат гуллаб, бир-бирининг ўрнини эгалловчи бошқа ўсимликларни экишга тайёргарлик кўрилмоқда.

«Пойтахтнинг марказий ва бошқа кўчалари жорий йилда баҳорида лолалар, виолалар, тагетеслар ва сальвиялар (гулидовуд ва мавраклар — таҳр.) билан ҳам безатилади», — дейилади хабарда.

Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, ўтган кузда пойтахтда 168,1 минг туп дарахт ва буталар, шунингдек 5 миллион туп кўп йиллик ва бир йиллик гуллар экилган.

Бугунги кунда Тошкентнинг умумий майдони 33 минг гектарни ташкил этса, унинг 15,2 минг гектари яшил ҳудудлар ҳисобланади.