Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралда «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизимини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, «давлат хизматларининг сирли мижози» институти жорий этилади. Бундан кўзланган асосий мақсад — кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қониқиши даражасини ҳамда уларнинг ходимлари касбий маҳоратини оширишдир.

Шунингдек,

• «давлат хизматларининг сирли мижози» институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилади;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» институтидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликлар ва ваколатни суиистеъмол қилишга ундовчи усулларни қўллаш тақиқланади;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» институти маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилиши қулайлиги ва давлат органлари, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолайди;

• маълумотларни йиғиш учун ҳақиқий «мижоз» кўринишида мониторингни амалга оширувчи ходимлар ва бошқа шахслар («сирли мижозлар»)дан фойдаланилади;

• «сирли мижоз» томонидан мониторинг нафақат бевосита объектларга ташриф буюришлар, балки мониторинг амалга оширилаётган давлат хизматларига қараб бошқа воситалар (телефон қўнғироқлари, электрон почта орқали мурожаат қилиш ва бошқалар) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» мониторинги натижалари шахсий бўлмаган шаклда расмийлаштирилади ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш учун тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ва идораларга мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун тақдимномалар юборилади;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» мониторинги натижалари тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ҳамда идоралар ходимларини жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди ва тавсиявий кўринишга эга бўлади;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» институти фаолиятини юритиш билан боғлиқ харажатлар Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. «Давлат хизматларининг сирли мижози» институти ташкил этилади

«Сирли мижоз» институтидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликлар ва ваколатни суиистеъмол қилишга ундовчи усулларни қўллаш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралда «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизимини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, «давлат хизматларининг сирли мижози» институти жорий этилади. Бундан кўзланган асосий мақсад — кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қониқиши даражасини ҳамда уларнинг ходимлари касбий маҳоратини оширишдир.

Шунингдек,

• «давлат хизматларининг сирли мижози» институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилади;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» институтидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликлар ва ваколатни суиистеъмол қилишга ундовчи усулларни қўллаш тақиқланади;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» институти маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилиши қулайлиги ва давлат органлари, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолайди;

• маълумотларни йиғиш учун ҳақиқий «мижоз» кўринишида мониторингни амалга оширувчи ходимлар ва бошқа шахслар («сирли мижозлар»)дан фойдаланилади;

• «сирли мижоз» томонидан мониторинг нафақат бевосита объектларга ташриф буюришлар, балки мониторинг амалга оширилаётган давлат хизматларига қараб бошқа воситалар (телефон қўнғироқлари, электрон почта орқали мурожаат қилиш ва бошқалар) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» мониторинги натижалари шахсий бўлмаган шаклда расмийлаштирилади ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш учун тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ва идораларга мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун тақдимномалар юборилади;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» мониторинги натижалари тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ҳамда идоралар ходимларини жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди ва тавсиявий кўринишга эга бўлади;

• «давлат хизматларининг сирли мижози» институти фаолиятини юритиш билан боғлиқ харажатлар Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.