Ҳукумат қарори билан Абдурашид Абдураҳмонович Исроилов Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Жамғарманинг асосий вазифаси давлат хариди учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида олиш учун қарз маблағлари ажратиш ҳисобланади.