Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги 74-ўрта мактабнинг география фани ўқитувчиси дарс ўтишга халал берган бешинчи синф ўқувчиси А. И.ни қўлидаги таёқ билан уриб, унга шикаст етказди. Ҳодиса 18 февраль куни тахминан 9:00 да содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, болада елка суягининг шикастланиши ва моматалоқ аниқланган.

Синф раҳбари, мактаб директори ўринбосари ва психологи ўқувчининг тез-тез машғулотларга халал бериши ва «муаммолар туғдиришини» маълум қилган.

А. И. ўша куни ўқитувчи ундан уч ўқувчини тинчлантиришни сўрагани, кейин унинг олдига келиб, кўрсаткич аёқ билан ургани, дарсни ўтишга халал бераётганини айтганини маълум қилди. шифохонада боланинг қўлига гипс қўйилган.

Ўқитувчи ўқувчини бир марта «аста» урганини тан олди. У А. И.нинг хулқи ёмон экани, аввалроқ стулига елим суриб қўйгани ҳақида сўзлади.

Денов Ички ишлар бўлими терговга қадар суриштирув олиб бормоқда. Бош прокуратура ишни назоратга олган.