Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Қатарнинг Redco International компанияси муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб, мамлакатимизда энергияси лойиҳаларини амалга оширишни мақсад қилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Компания раҳбари икки томонлама ўзаро мулоқотлар чоғида Сауф Раҳмон Хон бу каби муқобил лойиҳалар Озарбайжон, Покистон, Нигерия ва Қозоғистонда ҳам қўлланилганига аҳамият қаратди. Ушбу мамлакатларда ишлаб чиқарилган электр энергияси нархи бор-йўғи 336 сўмни ташкил этгани мутахассислар томонидан эътироф этилди.

Албатта, Ўзбекистон қайта тикланувчан ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда арзон энергия ишлаб чиқариши аҳоли, инвестор, давлат учун ҳам фойдалидир.