Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси ташаббуси билан Малайзия муфтийси Перлис Моҳд Асри бин Зайнул Абидин Ўзбекистоннинг фахрий зиёрат туризм элчиси этиб тайинланди. 2019 йил 21−23 февраль кунлари Бухорода ўтказилган Биринчи халқаро зиёрат туризми бўйичп форумда Ўзбекистон тарихида биринчи марта унга элчилик сертификати тақдим этилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Моҳд Асри ибн Зайнул Абидин ислом назарияси бўйича докторлик ишини қилган ва Малайзияда таниқли шахс ҳисобланади. У узоқ вақт давомида Малайзия илмий университетида, Уэлс университети ва Оксфорд (Буюк Британия) университетида исломшунослик марказида дарс бериб келган. Муфтий Малайзияда жамоатчилик фикри бўйича етакчилардан саналади бири ва ислом динининг бағрикенглик ғоясини илгари суради.

Малайзия халқини мусулмон маданий қадриятлар ва Ўзбекистоннинг бой маънавий ва тарихий мероси ҳақида хабардор қилиш учун маърузалар ўқийди Малайзиянинг марказий масжидларида жума намозлари давомида мунтазам равишда бу мавзуга тўхталиб ўтади. Бундан ташқари Фейсбукда 1,1 миллиондан ортиқ обуначилари бўлган фахрий элчи ижтимоий тармоқларда фаол равишда сайёҳларни Ўзбекистонга ташриф буюришга ундамоқда.

Шу билан бирга муфтий Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлик гуруҳларига малайзиялик ислом олимларни доимий равишда жалб қилиш бўйича иш олиб бормоқда. Куала-Лумпурда Малайзиянинг таниқли исломий намояндалари иштирокида ўтказиладиган форумда унинг «Янги Ўзбекистон: Ислом олимларининг ватани» мавзусида чиқиш қилиши кутилмоқда.