Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия 5−7 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

25 февраль куни Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимовнинг ЖБТ бош котибияти канцелярияси ижрочи директори Алан Харрисон билан учрашувида Кунио Микурия ташрифининг асосий бандлари келишилди.

Томонлар ташкилот томонидан Ўзбекистон божхона хизматининг хавфсиз етказиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш каби соҳаларда қайта ташкил этиш тизимларига ёрдам кўрсатилишига келишди.

ЖБТ «Аэропортда йўловчилар ва юкларни назорат қилиш», «Божхона назорати фаолияти самарадорлигини баҳолаш усуллари» йўналишларида Ўзбекистон божхона вакиллари учун семинарлар ўтказишни режалаштирмоқда.