Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний олди-сотдиси фош қилинди. Фуқаролар Н.А., А.З., Р.Д. ва А.А. «Ласетти» ҳамда «Спарк» автомашиналари салонидаги 2 бош шер болаларини 6 минг АҚШ долларига пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.