Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Сардор Ҳикматович Кариев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.