Жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро шаҳрининг Шейхон кўчасида яшовчи Ш. Б. уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Оқибатда Ш. Б.нинг бирга яшаган 3 яшар қизи куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ёнғин, назоратсиз қолдирилган қизалоқнинг гугурт ўйнаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.