Аввал хабар берганимиздек, Бухоро шҳрида 21−23 февраль кунлари I Халқаро зиёрат туризми форуми бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, унда 120 дан ортиқ меҳмонлар қатнашиши айтилганди.

Бугун тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов қатнашди.

Бухоро ёшлар марказида ўтказилаётган ушбу форумда вилоятнинг ҳунармандлари томонидан тайёрланган маҳсулотлар намойиши ҳам ташкил этилган. Шунингдек, баъзи нарсаларни шу ернинг ўзида тайёрлаб кўрсатишмоқда.