Маъмурий ишлар бўйича Навоий вилоят суди ходими Д.Н. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 15 февраль куни судья О.Т томонидан калтаклангани юзасидан мурожаат қилди, деди Бош прокуратура вакили «Газета.uz"га.

Д.Н. вилоят судида компьютер тизимларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш муҳандиси сифатида ишлайди. Унинг аризасида қайд этилишича, судья О.Т. хизмат хонасида судьялар олдида оёқлари билан тепган.

«Мазкур ҳолат бўйича Навоий прокуратураси тергов олди текшируви олиб бормоқда. Суд-тиббий экспертиза тайинланган», — дея маълум қилди Бош прокуратура вакили.