Тошкент шаҳар ҳокимининг «2019 йилда Тошкент шаҳридаги марказий ва маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни жорий таъмирлаш манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг декабрига қадар пойтахтдаги 70дан ортиқ кўчаларида таъмирлаш ишлари бажарилади. Марказий кўчалар ва ички йўлларнинг жами 35077 квадрат метр майдони таъмирланади.

Шаҳарнинг марказий ва ички кўчалари таъмирланиши билан бирга уларнинг атрофида ободонлаштириш тадбирлари ҳам олиб борилади. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, ўтган йили пойтахтдаги ички йўлларни таъмирлашга 50 млрд сўм маблағ сарфланган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткични 3 баробарга ошириш режалаштирилган.