Наманган вилояти божхоначилари уяли алоқа воситаларини Ўзбекистонга яширинча олиб кириш ҳолатига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, «Поп» чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан республикамизга кириб келган фуқаро Ғ.Р.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, фуқаро Ғ.Р.нинг юк сумкасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва божхона назоратидан яширин тарзда олиб ўтилаётган 225 дона «NOKIA» русумли уяли қўл телефонлари борлиги аниқланди.

Ушбу товар моддий бойликларнинг умумий қиймати қарийб 18 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.