17 февраль куни Москва жануби-шарқида ўзаро жанжал натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига таяниб хабар қилишича, жароҳатланганлардан бири ҳодиса жойида, иккинчиси шифохонада вафот этган.

Москва Тергов бошқармаси РФ ЖК 111-модда 4-қисми бўйича жиноят иши қўзғатди.

Ҳодиса натижасида Ўзбекистон фуқаролари Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович (29.10.1989) ва Нусратов Отабек (24.10.1987) вафот этди.

Элчихонанинг консуллик бўлими Россия маҳкамалари билан алоқа ўрнатиб, вазиятни назоратга олган.

Москва тергов бошқармаси маълумотларига кўра, 17 февраль куни Волгоград проспектидаги бино яқинида автомобилларни ювиш мажмуаси ишчилари ўртасидаги келишмовчилик натижасида муштлашув содир бўлган.

Жиноят сабабларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.