2019 йил 16 февраль куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшовчи А.Р. маст ҳолда таниши Х.М.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб Х.Дўстлиги кўчасида яшаган Е.Б. (исмли аёл)нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, натижада аёл воқеа жойида вафот этган. А.Р. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.