Алишер Саидаббосович Султоновга бош вазирнинг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажариш ҳам юкланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги Telegram-каналида.

Алишер Султонов февраль бошида энергетика вазири лавозимига тайинланган эди. Унга қадар бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.