Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи Ўктам Элмирзаев 2002 йилдан 2015 йилгача фарзанди учун тўлаши зарур бўлган алиментни етказиб бермаган.натижада унинг қарзи қарийб 38 миллион сўмга етган. Бу ҳақда «Қашқадар» газетаси сайтида хабар берилди.

Шунга асосан Ўктам Элмирзаев Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан судланди ва Гулнора Тошпўлатова фойдасига 37 миллион 886 минг сўмлик алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди.