Божхона ходимлари тиббий буюмлар ва дори воситаларини олиб кириш тартибини бузиш ҳолатини фош қилдилар. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан «Деҳли-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар Т.Б. ва Т.Р. ларнинг багажлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, уларнинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан анчагина ортиқ бўлган, деярли 50 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган, 777 дона дори воситалари ва 103 дона тиббиёт буюмлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу дори воситалари вақтинча сақловга олиниб, текширув ишлари олиб борилмоқда.