2017 йил ёзидан буён бузилиши тўғрисида гап-сўзлар юрган Тошкентнинг Амир Темур кўчасидаги 45-уйнинг тарихий қиймати махсус комиссия томонидан баҳоланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги вакили Ғиёсиддин Ражабов шанба куни «Газета.uz"га маълум қилди.

Олти кишидан иборат комиссия душанба куни экспирта ишларини бошлади. Унинг таркибидан Тошкент архитектура-қурилиш институти, Бадиий академия, ЎзФА Санъатшунослик институти ва Маданият вазирлигининг Маданий ёдгорликлар департаменти вакиллари ўрин олган.

Бинонинг тарихий аҳамияти бор-йўқлиги тўғрисидаги экспертиза хулосаси Маданият вазирлигининг Илмий экспертиза кенгашига тақдим этилганидан сўнг якуний қарор қабул қилинади.

Ғиёсиддин Ражабов президентнинг декабрдаги қарорига кўра, архитектура ёдгорликларини бузиш эндиликда фақатги Илмий экспертиза рухсати билан амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.

45-уй 1927 йилда қурилган. Ушбу уйда истиқомат қилувчилар уни архитектура ёдгорлиги деб ҳисоблайди ва унинг бузилишига қаршилик билдирмоқда.