Вазирлар Маҳкамасининг «Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорда таъкидланишича, денгиз қуриши ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Қуриган денгиз ўрнида 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонни эгаллаган «Оролқум» саҳроси пайдо бўлди.

Қарорга мувофиқ, Орол денгизининг суви қуриган тубида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади.

Ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш учун 2019 йил мобайнида босқичма-босқич 100 млрд сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йил давомида жами 500 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади.