Профессионал рингда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангда америкалик Майкл Фокс устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Баҳс Эргашев учун осон кечгани йўқ. Шундай бўлсада, Шоҳжаҳон якунда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Шу тариқа, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал боксда ўтказган жанглари сони 16 тага етди. У жангларнинг барчасини (14 тасини нокаут эвазига) ўз фойдасига ҳал этган. Фокс эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. У бунгача 19 маротаба рингга кўтарилиб (5 та нокаут), жангларнинг барчасида ғалаба қозонганди.