Ўзбекистонлик аралаш жанглар билан шуғулланувчи спортчи Заррух Адашев Bellator 215 турнири доирасида октагонга чиқди. Бу ҳақда olamsport.com хабар берди.

Мазкур баҳсда Заррухга колумбиялик Рон Леон рақиблик қилди. Жанг тўлиқ давом этди. Заррух баҳсда катта ташаббусга эга бўлди ва якунда очколар ҳисобига ғалабага эришди.

Маълумот учун, Зарруҳ Адашев 1992 йилнинг 29 июлида Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Бугунги кунда Бруклин шаҳрида машғулотлар олиб боради. Бунгача у кикбокс бўйича «Glory» лигасида жанглар ўтказиб келаётганди.