Айни пайтда Ўзбекистонда шакарқамиш ёки қандлавлагидан олинадиган шакардан 150 баробар ширинроқ шакар чиқадиган стевия ўсимлиги етиштириляпти. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур ўсимлик Ўзбекистонга ҳаваскор ботаниклар томонидан олиб келинганидан сўнг, 2014 йили уни кўпайтириш мақсадида махсус хўжалик ташкил этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, стевия дамламасидан олинадиган стевиозид моддаси шакардан 150 баробар ширин. Стевиозидни қайта ишлаш натижасида олинадиган ребадиозид моддаси эса 300 баробаргача тотли экан.

Дастлаб, мазкур ўсимликнинг 6 минг тупи келтирилиб қадалган бўлса, айни пайтда 5 гектар майдонда 600 минг туп кўчат парваришланмоқда. Бу 300 тонна шакар, деганидир.