2019 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2022 йил 1 январга қадар қуйидагилардан озод этилди:

«Ўзбекэнерго» АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хомашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловларидан;

электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан.