«Олот» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келаётган юк автомашинаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берилди.

Кўрик давомида, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 4,5 миллион сўмлик 24 дона елим идишларда жами 772 литр дизель ёқилғиси борлиги аниқланди.

Худди шундай божхона қоидабузарлиги яна 3 та юк автомашинаси ҳайдовчилари томонидан ҳам содир этилиб, жами 20,5 миллион сўмга тенг бўлган 3358 литр дизель ёқилғисининг ноқонуний тарзда Ўзбекистонга олиб кирилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.