13 февралга ўтар кечаси Самарқандда Ҳунармандлар уюшмаси биносида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси «Газета.uz"га.Фото: dyxx.uz.

Бинода ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабар 2:05 да келиб тушди. Ёнғинни бартараф этиш учун олтита ўт ўчириш экипади ва бир автонарвон юборилди. Таркиб ҳодиса жойига 2:15 да етиб бориб, уни 3:55 да бартараф этди.

Ёнғин натижасида том конструкцияси ва 150 кв. м майдондаги бино мол-мулклари йўқотилди. Жабрланганлар йўқ. Ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.