Ҳозирги кунда Адлия вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш тизимида фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти ўрганилмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Шунга кўра қуйидаги масалалар бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни жорий йилнинг 20 февралига қадар телеграммдаги @qonunchilikbot боти орқали юборишингизни сўраймиз:

тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати;

вакцинациялаш;

ордер бериш;

протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш;

меҳнатга лаёқатсизлик варақалари расмийлаштируви;

койкалар фонди.

Юборилган таклифлардан соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришда фойдаланилади.