«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси маҳаллий йўналишларда қатновчи поездлар чипталари нархи 1 мартдан 20 фоизга ошишини маълум қилди.

Afrosiyob тезюрар поезди чипталари нархи ўзгаришсиз қолди (Afrosiyob чипталари нархи ноябрда оширилган эди).

Тарифлар сарфлаб келинаётган электр энергияси, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча харажатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлаш мақсадларида оширилгани қайд этилди.