Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги тамаки маҳсулотлари фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Вилоятнинг Бекобод туманида жойлашган фуқаро А.Ж.га тегишли хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадоннинг махсус тайёрланган ертўласида қиймати 605 млн. 440 минг сўмлик, 13760 қути «Business Royals» номли тамаки маҳсулотлари ноқонуний сақланаётганлиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.