Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо бўйича «President's Cup European region» рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда. Турнирда -74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович барча рақибларини мағлуб этиб финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. -54 кг вазн тоифасидаги беллашувларда қатнашган Валентин Хегай эса бронза медали соҳибига айланди.

Турнир давом этмоқда.