Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан вилоятдаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида ўтказилган назорат тадбирида содир этилган талон-торожлик аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Унда корхона техник чигит товаршуноси А.К. Каттақўрғон шаҳрида яшовчи М. исмли шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2018 йил ҳосилидан ишлаб чиқарилган иккинчи нав биринчи синфли, жами 101,7 минг килограмм, умумий қиймати 116,5 млн сўмлик техник чигитни 11 та юк ташувчи машиналарга юклаган ҳолда, сохта ҳужжатлар асосида олиб чиқиб кетаётганда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.