Инновацион ривожланиш вазирлигида Канаданинг «Blockfusion» компаниясининг раҳбарлари Алекс Мартини-Ло Манто, Жордан Окслей, Кант Триведи билан учрашув бўлди. Меҳмонларни вазирнинг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббоев қабул қилди, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Компания вакиллари «Blockfusion» блокчейнлар инфратузилмасини яратувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, криптографияни оммавий жорий қилиниши рағбатлантириш мақсадида криптохизматлар мажмуини таклиф этувчи янги имкониятларга инвестициялар киритиш билан шуғулланиши ҳақида сўзладилар.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда юқори технологияларни жорий қилиш, жумладан, қуёш батареялари ва панеллари, юқори тезликдаги 5G алоқа билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар компаниянинг маҳсулотлари ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этилганидан кейин музокараларни давом эттиришни келишиб олдилар.