Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзатом» Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори лавозимини сақлаган ҳолда энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жўрабек Мирзамаҳмудов (1979 й. т.) 2001 йилда «Умид» жамғармаси гранти асосида АҚШдаги Алабама университетини, 2005 йилда эса Тошкент кимё технологиялари институтини тамомлади.

Аввал Вазирлар Маҳкамаси Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган. «Ўзкимёсаноат» бошқаруви раисини ўринбосари ва иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2018 йил июнидан «Ўзатом» агентлигини бошқариб келмоқда.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги президентнинг 1 февралдаги қарори асосида ташкил этилди. У ёқилғи-энергетика комплекси фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш масалаларига жавобгар ҳисобланади. Энергетика вазирлигига бош вазирнинг собиқ ўринбосари Алишер Султонов раҳбар бўлди.