ОФК Чемпионлар лигаси доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» ва Ироқнинг «Эйр Форс» жамоалари ўртасидаги ўйин биринчи таймнинг 14-дақиқасида «Пахтакор» стадиони дренаж тизимидаги носозлик сабабли тўхтатилди, дея хабар қилди пойтахт жамоаси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Носозликни бартараф этиш ярим соатга яқин вақт талаб қилди ва учрашув ҳаками Ким Хи Гон биринчи таймга 24 дақиқа қўшиб берди.

Фото: championat.asia.

Ўйин мезбон жамоа ғалабаси билан тугади — 2:1. 77-дақиқада Жалолиддин Машарипов Хожиакбар Алижонов узатган тўпни акробатик дарвозага йўллади. 84-дақиқада Марат Бикмаев ҳисобни йириклаштирди — 2:0. Орадан 3 дақиқа ўтиб 87-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Ҳаммади Аҳмадни қисқартириб, 2:1 ҳолига келтирди.

Қайд этиш жоизки, сешанба куни ОФК (Осиё футбол конфедерацияси) Чемпионлар лигаси ½-тури бошланди. Унда «Пахтакор» ва АГМК иштирок этмоқда.